09:09 / 30.07.2015
3299

Жаҳон банки 2015 йилда Украинага 2 млрд доллар тақдим қилмоқчи

Жаҳон банки жорий йилда Украинага 2 млрд доллар миқдорида молиявий ёрдам кўрсатмоқчи. Бу ҳақда Жаҳон банкининг Украина, Беларусь ва Молдова масалалари бўйича директори Чимяо Фан маълум қилди.

“Охирги 14 ой ичида Жаҳон банки Украинага ажратилаётган ёрдамни анча оширди. Агар у Украинага авваллари йилига 300-400 млн доллар ажратган бўлса, 2015 йилда 2 млрд доллар ажратмоқчи”, деб таъкидлади Чимяо Фан.

Унинг айтишича, банк молиявий кўмак кўрсатишдан ташқари, “ислоҳотларни мониторинг қилишнинг Doing Business деб аталувчи бизнесни юритиш енгиллиги рейтингининг кўргазмали инструментини ишлаб чиқди”.

“Афсуски, охирги тадқиқотлар хурсанд қиладиган даражада эмас: ўтган йили Украина рейтингда 96-ўринни эгаллаган ва Беларусь, Молдова ва Россиядан кейин энг ёмон кўрсаткичга эга бўлди”, дейди Фан.

Top