09:21 / 30.07.2015
8157

Ким Чен Ин АҚШ ва Жанубий Кореяга қарши урушга тайёрланиш кераклигини айтди

КХДР раҳбари Ким Чен Ин республика ҳарбий ҳаво кучларининг машғулотларида иштирок этди. Ушбу машғулотлар раҳбар томонидан “АҚШ ва Жанубий Кореяга қарши урушга тайёргарлик” деб баҳоланди. Корея марказий телеграф агентлигининг хабар беришича, Ким Чен Ин ушбу баёнотни Вонсан шаҳри яқинидаги Кальма ҳарбий базасига ташрифи якунлари бўйича берган.

Машғулотлар 1950-1953 йилги Корейс уруши якунлари бўйича тинчлик сулҳи имзоланишининг 62 йиллиги муносабати билан ўтказилган. Айтилишича, ушбу машғулотлар “урушга тайёрланишга йўналтирилган амалиётларда улкан бурилиши ясаши” кутилмоқда.
Шимолий Корея бош штаби раҳбари Ри Ён Гиль ўз чиқишида бугунги кунда Корея ярим ороли уруш ёқасида турганини ва бу ихтилоф ўз миқёсига кўра 65 йил илгариги урушдан қолишмаслигини таъкидлаб ўтди. У, шунингдек, Жанубий Кореяни ва АҚШни “урушни алангалатиш”да айблади.

Top