14:42 / 30.07.2015
2312

Непал ғарбида ер кўчкиси оқибатида 15 киши ҳалок бўлди

30 июль куни Непалда камида 15 киши ер кўчиши қурбони бўлди. Бу ҳақда маҳаллий Hindu нашри хабар берган.

Непал ички ишлар вазирлигида хабар қилинишича, Лумпе қишлоғида 11 киши, Дудхе қишлоғида эса 4 киши ҳалокат қурбонига айланган. Ҳар икки қишлоқ ҳам мамлакат пойтахти Катмандудан 200 км ғарбдаги тоғли ҳудудда жойлашган.

Айни вақтда бу ҳудудларга қутқарувчи гуруҳлар етиб борган.

Қайд этиш жоиз, охирги ҳафта давомида Ҳиндистоннинг катта қисмида ва Непалнинг бутун ҳудуди бўйлаб кучли ёмғирлар ёғишда давом этмоқда.

Top