18:51 / 30.07.2015
3467

Қозоғистонда 16 цистерна бензин олиб кетаётган поезд издан чиқиб кетди

Қозоғистоннинг Актобе вилоятида Қудиқ-Жом темир йўл йўналишида таркибида 16 цистерна бензин бўлган юк поезди издан чиқиб кетди.

Қайд этилишича, айни пайтда фалокат оқибатларини бартараф этиш бўйича чоралар кўрилмоқда.

Бу ҳақда “Қозоғистон темир йўллари” МК матбуот хизмати хабар берди.

“30 июль соат 15:20 да Актобе вилояти темир йўлининг Қандиағаш — Жом қисмида Қудиқ-Жом йўналишида ҳаракатланаётган 2908-рақамли юк поездининг 20та, жумладан бензин ортилган 16та вагони издан чиқиб кетди”, деб айтилмоқда хабарда.

Қайд этилишича, воқеа тафсилотларини тергов қилиш учун махсус комиссия ташкил этилди.

Дастлабки маълумотларга кўра, қурбонлар ва жабрланганлар йўқ.

Top