12:56 / 30.07.2015
3252

Роскосмос Бойқўнғир космодромидан ХКСга сентябрь ва октябрь ойларида амалга оширилувчи парвозлар саналарини маълум қилди

Роскосмос яқин орада Бойқўнғир космодромидан Халқаро коинот станциясига амалга оширилувчи парвозлар саналарини маълум қилди. 2 сентябрда ХКСга “Союз ТМА-18М” бошқарилувчи транспорт кемаси, 1 октябрда эса “Прогресс М-29М” юк кемаси парвоз қилади. Бу ҳақда 28 июлда Роскосмос матбуот хизматининг хабарида маълум қилинди.

Бундан ташқари, 11 сентябрда Европа навигация тизимининг Galileo космик қурилмасини фазога олиб чиқувчи “Союз-СТ” ракетаси учирилади.

Роскосмос кемалар учирилиши жадвалини апрель ойида учирилган “Прогресс М-27М” юк кемасининг фалокатга учраши сабабли қайта кўриб чиқишга мажбур бўлди. Кемани мўлжалланган орбитага олиб чиқишнинг уддасидан чиқилмаган ва кема май ойида атмосферанинг зич қатламларида ёниб кетган.

Ушбу фалокатдан кейин ХКСга 3 июлда “Прогресс М-28М” юк кемаси жўнатилган. 23 июлда эса станцияга уч нафар фазогирни олиб чиққан “Союз ТМА-17М” бошқарилувчи кемаси учирилган.

Top