21:42 / 31.07.2015
3829

Бельгия шаҳзодаси уйланиш эвазига тахтдан воз кечди

Бельгия шаҳзодаси Амедео уйлангани сабабли тахтга ўтириш ҳуқуқидан маҳрум этилди, деб хабар бермоқда The Times нашри. Шаҳзода 2014 йилнинг июлида уйланган, бироқ бу билан боғлиқ янги тафсилотлар эндигина пайдо бўлди.

Амедео италиялик акристократ Элизабетта Мария Росбох фон Волькенштайнга уйланган. Тўй маросими Римда бўлиб ўтган, тўйда шаҳзоданинг амакиси қирол Филипп ҳам иштирок этган. Аниқланишича, Амедео никоҳ қуришга расмий рухсат олмаган ва бу ҳолат унинг тахтга ворислик қилиш ҳуқуқидан маҳрум этади. Шаҳзода тахт учун навбатда 6-рақамли ворис эди.

Манбаларнинг айтишича, Амедео ўз рафиқаси билан мустақил ҳаёт кечириш ва расмий мажбуриятлардан холи бўлиш учун атайлаб тахтга эгалик қилиш ҳуқуқидан воз кечган.

Жуфтлик ҳозирда Нью-Йоркда яшамоқда.

Top