13:14 / 31.07.2015
2529

Бухоронинг қишлоқларидан бирида электр трансформатори ўғирлаб кетилди

Бухоронинг қишлоқларидан бирида электр трансформатори ўғирлаб кетилди. Бу ҳақда ИИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Айтилишича, вилоятнинг Пешку туманидаги қишлоқлардан бирида чироқ ўчиб қолган. Одамлар бирор авария келиб чиққан деб ўйлаб, эрталабгача кутишган. Аммо чироқ ёнмагач, улар текшириш учун трансформатор олдига боришган. Шунда унинг ўғирлаб кетилгани аниқланди.
Бу борада тегишли органларга мурожаат қилинди. Тезкор тадбир давомида трансформаторни ўғирлаб кетган шахс қўлга олинди.

 

Top