16:22 / 31.07.2015
3106

Мирободда 90 млн сўмлик тиллаларни ўзлаштириб олган эр-хотин қаллоб қўлга олинди

Тошкентнинг Миробод туманида 90 млн сўмлик тиллаларни ўзлаштириб олган эр-хотин қаллоб қўлга олинди. Бу ҳақда “Огоҳ” нашри ёзмоқда.
Маълум бўлишича, 1983 йили Озарбайжонда туғилган Шаметова Зарнигор Зулфиқор қизи турмуш ўртоғи Турсунбой Алиқулов билан биргаликда тилла буюмлар олди-сотдиси билан шуғулланиб келган. Аммо улар айрим мижозлардан тилла буюмларни сотиб бериш баҳонасида ўзлаштириб, ўзлаштириб юборишган. Жиноий иш айнан мана шу жабрланувчиларнинг аризаларига кўра очилди.
Аниқланишича, эр-хотин тиллафуруш Офелия Садировадан 12 млн, Хуршида Тўлагановадан 78 млн сўмлик заргарлик буюмларини олиб, қайтариб беришмаган. Жабрланувчиларнинг кўплаб мурожаатларига турли баҳоналар кўрсатиб, яширинб юришган.

Top