21:32 / 31.07.2015
5054

Оренбург божхоначилари Ўзбекистондан Россияга мевалар олиб кетаётган учта юк машинасини ушлаб қолди

30 июль куни Ўзбекистондан Россияга мевалар олиб кетаётган учта юк машинаси Қозон-Оренбург-Қозоғистон чегараси федерал трассасининг 730-километрида ушлаб қолинди, деб хабар бермоқда Пиволжье божхона бошқармаси.

Божхоначилар маҳсулотларнинг ўзига эътироз билдирмаганлар, бироқ юк машиналари Россия ҳудуди бўйлаб Евроосиё иқтисодий иттифоқи қонунчилигини бузган ҳолда ҳаракатлангани эътирозга сабаб бўлган. Юк машиналари, ҳужжатларга кўра, Божхона иттифоқининг ҳудудига Қозоғистонга қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етказиб бериш учун вақтинчалик киритилган. Юк машиналарининг охирги манзили Оқботе шаҳри қилиб кўрсатилган. Бироқ юк шу транспорт воситалари билан Россия томонга йўналтирилган.

Шу сабабли машиналар халқаро ҳудуд бўйлаб эмас, балки Божхона иттифоқи ҳудуди бўйлаб ички ташишни амалга оширганлар. Ҳайдовчиларга жарима солинди.

Top