00:46 / 31.07.2015
6257

TimeOut журнали: кино юлдузлари “Тутси” фильмини барча замонларнинг энг яхши фильми деб топдилар

TimeOut журналининг Нью-Йоркдагибўлими киноактёрлар орасида энг оммавий бўлган фильмлар рўйхатини тузиб чиқди. Сўралганлар орасида Жульетт Бинош, Энди Серкис, Мартин Шин ва бошқа актёрлар бўлганлар.

Сўровлар натижаларига кўра, 100 та энг оммавий фильмлар рўйхати тузилди. Ушбу рўйхатга 1982 йилда суратга олинган ва бош ролни Дастин Хоффман ижро этган “Тутси” фильми етакчилик қилмоқда. Режиссёр Сидни Поллак томонидан олинган ушбу фильмда Жессика Лэнг ва Билл Мюррей ҳам рол ижро этишган.

Юқори ўнталикдан режиссёрлар Фрэнсис Форд Копполанинг “Чўқинтирган ота”, Жон Кассаветиснинг “Таъсир остидаги аёл”, Роберт Маллиганнинг “Мазахчини ўлдириш”, Пол Томас Андерсоннинг “Буги услубидаги кечалар” ва Мартин Скорсезенинг “Таксичи” фильмлари ҳам ўрин олди.

Top