20:55 / 31.07.2015
2801

Тошкентда ҳужжатга эга бўлмаган 5 минг долларлик автомобиль эҳтиёт қисмлари ушлаб қолинди

Тошкентда ҳужжатга эга бўлмаган 5 минг долларлик автомобиль эҳтиёт қисмлари ушлаб қолинди. Бу ҳақда “Огоҳ” газетаси хабар бермоқда.
1987 йили Тошкент шаҳрида туғилган Абубосит Мирпўлатов, коллежни тамомлагач, турли ишлар билан шуғулланиб юриб, асосан олиб сотиш ҳисобига тирикчилик қилиб юрган. Бир куни “Абу Саҳий” бозоридаги танишларидан бири унга арзон гаровга автомобиль эҳтиёт қисмларини етказиб беришини маълум қилди. Мирпўлатов тегишли тўловларни амалга оширди.
2015 йилнинг апрелида юклар бозорга келиб тушди. Мирпўлатов уларни иккита машинага ортиб олиб кетаётганида божхона ходимлари томонидан тўхтатилди. Текширув чоғида юкларнинг ҳеч қандай ҳужжатлари йўқ эканлиги аниқланди. Натижада юклар мусодара қилинди. Мирпўлатов эса жавобгарликка тортилди.

Top