00:18 / 01.08.2015
4075

Facebook асосчиси Марк Цукерберг рафиқаси билан қиз фарзанд кутаётганини маълум қилди

Facebook асосчиси Марк Цукерберг рафиқаси билан яқин орада қиз фарзанд кўришини маълум қилди. Бу ҳақда у фейсбукдаги саҳифасида ёзди.

“Присцилла ва мен ажойиб янгиликни маълум қилмоқчимиз: биз қиз фарзанд кутмоқдамиз!”, дейилмоқда хабарда.

Цукербергнинг айтишича, унинг фарзандли бўлиши ҳаётидаги янги саҳифани бошлайди.

Цукерберг анча йиллар давомида ишқий муносабатларда бўлган маъшуқаси Присцилла Чанга 2012 йил 19 майда уйланган.

Top