11:48 / 01.08.2015
5933

Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги автомактабларда сифатсиз ўқитиш юзасидан судга мурожаат қилишни тавсия қилди

Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги автомактабларда ҳайдовчиликка таҳсил олаётганлар агар уларни ўқитиш сифати қониқтирмаса, судга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга эканликларини эслатиб ўтди.

“Автомактаб билан ўқувчи ўртасидаги шартномага асосан ўқитиш дастури ва мажбуриятларнинг бажарилмаслиги юзасидан ўқувчилар қонунчиликда белгиланган тартибда юқори турувчи ташкилотлар ва судга шикоят бериш ҳуқуқига эгалар”, деб айтилмоқда вазирликнинг UZ24 портали таҳририятига йўллаган мактубида.

Аввалроқ UZ24 таҳририяти ИИВга фуқаролар автомактабларда паст даражадаги ўқитиш ҳолатига дуч келсалар нима қилишларини тушунтириш илтимоси билан ёзма равишда мурожаат қилган эди.

Жорий йилда бутун Ўзбекистон бўйлаб Avtotest компанияси томонидан хусусий автомактаблар очиш режалаштирилмоқда. Компания вакилларининг маълум қилишларича, ҳайдовчиликка ўқитиш учун очилиши режалаштирилган мактаблар ҳозирдаги автомактаблардан, хусусан ўқитувчиларнинг касбий маҳорати даражаси бўйича тубдан фарқ қилади.

Top