11:22 / 02.08.2015
1812

Петр Чех: Футболни чап қанот ҳимоячиси сифатида ўйнаш билан бошлаганман

"Арсенал” жамоаси дарвозабони Петр Чех ўз футболчилик фаолиятининг бошланиш чоғларини эслаб ўтди.

“Ҳеч қачон дарвозабон бўламан, деб ўйламагандим. Аввалига хоккейда дарвозабон бўлиб ўйнаганман. Футболга ўтганимда эса чап қанотда ҳаракат қилгандим.
Баъзан машғулотлар якунида дарвозабонсиз футбол ўйнардик, ёки навбатма-навбат дарвозага турардие . Ўшандп хоккейдан кейин футбол дарвозаси менга жуда катта бўлиб туюлган.
Бир куни дарвозабонимиз ўйинга келмади ва мураббий мендан дарвозага туришимни сўради. Ўша кунги ўйинимдан кейин дарвозабонлар мураббийи менга у билан ишлашим кераклигини айтди”, - деб эслайди Чех.
Эслатиб ўтамиз, бугун Питер Чех "Арсенал" таркибида Англия Суперкубоги учун ўзининг собиқ жамоаси "Челси"га қарши майдонга тушиши кутилмоқда.

Top