02:03 / 03.08.2015
2627

“Арсенал” Бензема учун 65 млн евро беришга тайёр

Лондоннинг “Арсенал” жамоаси Мадриднинг “Реал” жамоасининг ҳужумчиси Карим Бенземани ўз сафига таклиф қилишда давом этмоқда.
As испан нашри маълумотларига кўра, лондонликлар 27 ёшли футболчига 65 млн евро беришга тайёрлар.
Нашрнинг таъкидлашича, французнинг харид қилиниши Арсен Венгернинг ёзги трансфер пайтидаги асосий трансфер мақсади ҳисобланади.

Маълумот учун Бенземанинг “Реал” билан шартномаси 2019 йилнинг ёзигача мўлжалланган.

Top