10:41 / 03.08.2015
4855

2015 йилда Ўзбекистонда браконьерлардан 138та ов қуроллари ва 1128та тўр олиб қўйилган

2015 йилнинг 29 июль куни Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси фаолиятининг биринчи ярим йиллик якунларига бағишланган ҳайъат йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг 2015 йил биринчи ярим йиллик давомида атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш соҳасидаги қонунчиликка риоя қилиниши устидан давлат назоратини таъминлаш бўйича мақсадга йўналтирилган ишлар кенг муҳокама қилинди. Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология қўмитаси аъзолари, ҳудудий қўмиталар, тузилмавий бўлинмалар, илмий ишлаб чиқариш институтлари раҳбарлари иштирок этишди.

Йиғилишда таъкидланганишича, 2015 йилда хўжалик юритувчи субъектларни текширишлар режа-жадвалига мувофиқ 2015 йил 1-ярим йилликда 432 та назоратдаги объектларда текшириш ўтказилди.

151 минг 506 та атроф муҳитни ифлослантирувчи манбалар асбоб усули билан текширилди ва 8270 та манбаларда ифлослантирувчи моддаларни атроф муҳитга ўрнатилган нормативдан ортиқ чиқариш, ташлаш ҳолатлари аниқланди.

Табиатни муҳофаза қилиш қонунчилигини бузганлик учун 11,3 мингдан ортиқ мансабдор шахс ва фуқароларга, атроф муҳитга етказилган зарар учун 1998,3 млн.сўм маъмурий жарима ва даъволар солинди, шундан 1804,3 млн.сўми ундирилди.

Шунингдек, браконьерлардан 138та ов қуроллари ва 1128та тўрлар олиб қўйилган.

Top