11:46 / 03.08.2015
3783

Климкин: Украина қурол кучи билан ғалаба қозона олмайди

Украина ташқи ишлар вазири Павел Климкиннинг фикрича, мамлакат ихтилофда “ҳарбий нуқтаи назардан” ғалаба қозона олмайди. Бу ҳақда у Associated Press мухбирининг Донбассдаги вазият ҳақидаги саволига жавобан айтиб ўтди.
Шу билан бирга, вазир Украина урушда жаҳон ҳамжамиятининг қўллаб-қувватлаши натижасида ғалаба қозониши мумкинлигини таъкидлаб ўтди.
Илгарироқ Климкин Россия раҳбариятини Украина шарқидаги ихтилоф юзасидан “ҳақиқий” музокаралар олиб боришга чақирган эди.

Top