09:17 / 03.08.2015
1774

«Ливерпуль» Черишев учун 17 млн евро тўлашга тайёр

"Ливерпуль” клуби раҳбарияти Мадриднинг “Реал” жамоаси ярим ҳимоячиси Денис Черишев учун 17 миллион евродан воз кечишга тайёр.

As нашри маълумотига кўра, ушбу 24 ёшли россиялик футболчи учун бир неча таклиф бор. "Ливерпуль"нинг таклифи ҳар томонлама маъқул дея баҳоланмоқда.

Мадридликлар бош мураббийи Рафаэль Бенитес Черишевнинг тақдири бўйича мавсумолди йиғинларидан кейин қарор қабул қилиши айтилган.

Маълумот учун, Черишев ўтган мавсумни ижара асосида "Вильярреал" сафида ўтказди ва 26 ўйинда майдонга тушиб, 4та гол урди ҳамда 11та голли узатма амалга оширди.

Top