17:57 / 03.08.2015
2807

Малайзия аксилкоррупция бошқармаси бош вазир ҳисобида 700 млн доллар борлигини тасдиқлади

Малайзия аксилкоррупция бошқармаси мамлакат бош вазири Нажиб Раззоқнинг банк ҳисобларига 700 млн доллар ўтказилганлигини тасдиқлади. Аммо, идоранинг хабар қилишича, пуллар 1MDB инвестицион жамғармасидан эмас, ҳомийлардан келиб тушган.
Таъкидланишича, бу борадаги ахборот бош прокуратурага етказилган.

Эслатиб ўтамиз, The Wall Street Journal нашри Раззоқни йирик миқдорда пора олишда айблаган эди. Шундан мухолиф нашрлар бу масалани қизғин муҳокама қилиб, у инвестицион жамғармадан 700 млн доллар олганлигини ёзиб чиқишган эди.
Айни пайтда аксилкоррупция бошқармаси 1 млрд доллар миқдоридаги жамғарма пулларини ювишда айбланаётган компанияни текширувдан ўтказмоқда.

Top