11:43 / 03.08.2015
2030

Нигерия армияси “Боко Ҳаром” гуруҳи қўлидан 180га яқин тутқунни озод қилди

Нигерия армияси “Боко Ҳаром” террорчи гуруҳи қўлидаги 178 нафар тутқунни озод қилди, деб хабар беради Channel News Asia канали.
Озод қилинганларнинг 100дан ортиғи болалар ва 67 нафари аёллардир. Улар ҳукумат қўшинлари томонидан мамлакатнинг шимоли-шарқидаги Майдугури шаҳри яқинида олиб борилган операция чоғида озод қилинди.
Бундан ташқари, гуруҳнинг командирларидан бири қўлга олингани айтилмоқда.

Top