09:16 / 03.08.2015
6064

Порошенко: Путин Финляндия ва Болтиқбўйига бостириб кириши мумкин

Украина президенти Пётр Порошенко Австриянинг Kurier нашрига берган интервьюсида Россия Финляндия ва Болтиқбўйи давлатларига хавф солиши мумкинлигидан огоҳлантирди.
Унинг фикрича, Россия президенти Владимир Путин юқоридаги давлатларга, шунингдек, Қора денгиз бўйи давлатларига ҳужум қилишдан ҳам тап тортмайди.
“Биз Украина шарқида нафақат мамлакатимиз мустақиллиги учун, балки Европанинг хавфсизлиги ва озодлиги йўлида курашмоқдамиз”, – таъкидлади у.

Top