10:22 / 03.08.2015
2703

Ван Гаал «МЮ» чемпион бўла олмаслигига тезкор ва ижодкор футболчилар етишмаслигини сабаб қилиб кўрсатди

Англиянинг «Манчестер Юнайтед» клуби бош мураббийи Луи ван Гаал жамоасининг мамлакат чемпионлигини қайтариб олиши учун унга бир вақтнинг ўзида ҳам ижодкор ҳам тезкор футболчилар керак эканини таъкидлади.

«Биз чемпионлик графигидан ортда қолмоқдамиз. Сабаби бизга ҳужумда ижодкорлик ва тезкорлик етишмаяпти. Агар бизда юқоридаги сифатларга эга бўлган футболчилар бўлганида титулни ютиб олиш учун бизда барча имкониятлар мавжуд бўларди. Шунчаки бошқа жамоалар билан таққослаб кўринг.

«Барселона» Неймар ва Мессисиз қолган пайтда уларда тезкорлик ва ижодкорлик қобилияти мавжуд бўлган Педро бор. «Бавария»да Роббен ва Рибери тўп суради. Аммо бу футболчилар йўқ бўлган пайтларда улар Мюллерга ишонишлари мумкин. «Челси»да Азар, Виллиан, Оскар бор. — Уларнинг барчаси юқори тезликка эга ва ўз ишининг усталари. Ҳа, Эшли Янг ажойиб мавсум ўтказганини эслашимиз мумкин. Хуан Матани ҳам. Аммо уларда, Азар ва Роббенни бошқалардан ажратиб турадиган ёввойи тезлиги йўқ. Биз мана шу тарафдан жамоани кучайтиришимиз керак», — дея Ван Гаалнинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда The Daily Mail нашри.

Top