12:04 / 03.08.2015
2964

Хитойликлар бармоқ изи сканери дисплейга ўрнатилган инновацион смартфон тайёрламоқда

Хитойнинг унчалик машҳур бўлмаган Blackview компанияси бармоқ изи сканери дисплейга ўрнатилган илк смартфонни яратмоқда. Қурилма MediaTek компаниясининг 10 ядрога эга процессори, 4 ГБ тезкор хотира, 2К тиниқликдаги тасвирларни кўрсатиш имконини берувчи дисплей ҳамда 20 мегапиксел асосий камера билан жиҳозланади. Смартфон 2 турда, яъни : 16 ва 32 ГБ доимий хотирага эга бўлган вариантда сотувга чиқарилади.

Ушбу смартфоннинг бошқа рақобатчиларидан асосий фарқи, бу унинг бармоқни сканер қилувчи датчиги қурилманинг алоҳида қисмида эмас, балки дисплейнинг ўзида жойлашганлагидадир. Смартфоннинг эгаси бармоғини дисплейга қўйганда датчик қисқа сониялар ичида бармоқни изини сканер қилади ва эгасини таниб олган ҳолда смартфондан фойдаланиш имконини беради.

Mobinfo.uz берган хабарга кўра, ҳозирча смартфоннинг нархи, номи ва қолган теҳник хусусиятлари маълум эмас. Қурилма шу йилнинг сентябр ойида сотувга чиқарилиши тахмин қилинмоқда.

Top