01:11 / 03.08.2015
23904

Хонанда Лола Шаҳзоданинг кенжа ўғлини ўз укаси деб билишини айтди

Хонанда Лоланинг дадаси, таниқли продюсер, “Тарона рекордс” компаниясининг эгаси Равшан Йўлдошев мана кўп йилдирки хонанда Шаҳзоданинг турмуш ўртоғи ҳисобланади. Шу туфайли, табиийки, Лола билан Шаҳзоданинг муносабатлари ҳавас қилса арзигулидек эмас.
Лола оилада тўнғич фарзанд бўлиб, Анора ва Асал исмли икки синглиси ва Рустам исмли укаси бор.
Лола инстаграмда ўз мухлислари билан суҳбатда Шаҳзоданинг тўнғич ўғли Солиҳни “укаси деб билмаслиги”, балки дадасининг Шаҳзодадан кўрган ўғли Холидни укаси деб билишини таъкидлаган: “Солиҳ бизнинг укамиз эмас, Холид бизнинг укамиз”, деб айтган хонанда.


Шу билан бирга Лола ижтимоий тармоқда дадаси ва укасининг қўл бериб тушган расмини жойлаштириб, унга қуйидагича изоҳ қолдирган:
“Расмда дадам ва укам Рустам. Бизнинг оилада ота-онамиз бизни доим ҳар бир масалада қўллаб-қувватлаб келган. Улар бизга танлаш ҳуқуқини берганлар. Мустақил қарорлар қабул қилишга ва ўз хатоларидан уялмасликка ўргатишган. Укам уйланишга ва дунёнинг нариги чеккасидан ўз севгилисини олиб келишга қарор қилганда, отам унинг қўлини сиқиб, унга ўз оқ фотиҳасини берди. Биз севги тарафдоримиз”, деб ёзмоқда Лола.

Top