17:22 / 04.08.2015
7010

Анвар Алимов: Хусусий шифохоналар бепул биринчи тиббий ёрдам кўрсатишга мажбур

Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазири Анвар Алимов Миллий матбуот марказида бўлиб ўтган матбуот анжуманида хусусий шифохоналар қандай ҳолларда бепул тиббий хизмат кўрсатиши лозимлиги ҳақидаги саволга жавоб берди.
“Шошилинч ҳолатларда нодавлат тиббиёт муассаси беморга фақат биринчи тиббий ёрдам кўрсатишга мажбур, – унинг сўзларини келтиради “Оила даврасида” нашри. – Бундай бирламчи ёрдам бепул, албатта. Хусусий шифохоналарнинг лицензия олиш
шартларида мазкур талаб ўз аксини топган”.
Шунингдек, у Тошкент туғруқхоналарида бўлажак оналардан прописка талаб қилиниши ноқонуний эканлигини таъкидлаб ўтди.

Top