17:59 / 04.08.2015
2142

"Марсель" жамоаси фанатлари Франция футбол лигасини судга бермоқчи

"Марсель" жамоасининг ашаддий фанатларидан таркиб топган "Янки" номли гуруҳ Франция профессионал футбол лигасини (LFP) судга бермоқчи. Бу ҳақда Le Figaro нашрида ёзилган.

Мухлислар ташкилот томонидан "Велодром" ўйингоҳидаги трибуналар янги мавсумнинг 2 ўйини учун ёпиб қўйилганидан ғазабнок бўлишмоқда. Лига ўтган мавсумда жамоанинг "Бастия"га қарши ўйини вақтида мезбон мухлислар ўзларини ўта ёмон тутгани учун шундай қарор қабул қилган.

"LFP жамоамиз икки ўйинни мухлисларсиз ўтказиши ҳақида қарор чиқарди. 4 минг киши 4 аҳмоқнинг қилмиши учун жавоб бериши керакми? Биз бу қарор бекор қилиниши учун судга борамиз ва бу жараёнда ғолиб чиқиш учун барча воситаларни ишга соламиз", деб маълум қилди гуруҳ вакилларидан бири.

Top