08:41 / 04.08.2015
4499

Қирғизистонда 7-9 магнитудали зилзилалар кутилмоқда

Қирғизистон Фанлар Академияси сейсмология инстути экспертлари 2015 йили бутун мамлакат ҳудудида сейсмик фаолликнинг ошишини кутмоқда.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизматининг маълум қилишича, Жанубий Қирғизистондаги энг хавфли ҳудудлар Ўш ва Баткен вилоятларининг Тожикистон ва ХХР билан чегарадош туманлари бўлиб, уларда 7-9 балли силкинишлар содир бўлиши мумкин.

Иккинчи ўринда Шимолий Тяньшань (Иссиқкўл вилояти) ва Жанубий Фарғона ёриғи (Ўш, Баткен) ҳудудлари турибди.

Бундан ташқари, иқлим ўзгаришлари бутун мамлакат ҳудудида табиий экзоген жараёнларнинг фаоллашувига олиб келади, бу жараён августдан бошланади. Ҳаво ҳарорати ўзгаришлари, шамолнинг кучайиши ҳамда кучли ёғингарчилик селлар ва тошқинларга, ўпирилишларга олиб келиши мумкин.

Top