00:34 / 04.08.2015
3071

Россиялик таниқли режиссёр Элдар Рязановнинг юраги операция қилинди

87 ёшли машҳур россиялик кинорежиссёр Элдар Рязановнинг юрагида бир неча соат давом этган шошилинч операция ўтказилди.

Рязановнинг юрак қон томирларига стент (қон томирини кенгайтириб турувчи мослама) қўйилди. Айни дамла Рязанов ўзини яхши ҳис қилмоқда ва тез орада жонлантириш бўлимидан оддий палатага ўтказилиши айтилмоқда.

Ўтган дам олиш кунлари режиссёр Москва вилоятидаги Ватутинки посёлкасидаги уйида ўзини ёмон ҳис қила бошлаган. Унинг яқинлари тез тиббий ёрдам чақиришган.

Кардиология марказида режиссёр 2 августга ўтар кечаси интерактив патологияни жарроҳлик билан даволаш бўлимига келтирилгани тасдиқланди.

Top