12:40 / 04.08.2015
1611

Уилшер тиззасидаги жароҳат туфайли 3 ҳафта майдонга туша олмайди

"Арсенал" жамоаси ярим ҳимоячиси Жек Уилшер АПЛнинг янги мавсуми стартидаги ўйинларда тиззасидаги жароҳат туфайли иштирок эта олмаслиги мумкин.

The Daily Mail нашрининг хабар беришича, 23 ёшли бу футболчи 2 август куни Англия Суперкубоги учун "Челси"га қарши ўтказилган ўйинда ҳам шу туфайли майдонга туша олмаганди.

Унинг жароҳати тузалиши учун 3 ҳафта вақт талаб этилади.
Шу тариқа, Уилшер АПЛнинг "Вест Хэм" ва "Кристал Пелас"га қарши ўйинларини ўтказиб юборади. 24 август куни "Ливерпуль"га қарши ўтказиладиган 3 тур ўйинида ҳам унинг иштирок этиши сўроқ остида қолади.

Эслатиб ўтамиз, Уилшер 2011 йилда ўнг тиззасини операция қилдирганди.

Top