10:01 / 05.08.2015
7930

“ИШИД” жангарилари қўлга олинган асиралар учун нарх белгиланган прайс-лист тарқатгани маълум қилинди

“ИШИД” террорчилик ташкилоти жангарилари қўлга олинган аёллар ва болаларга нархлар белгиланган прайс-листни тарқатгани маълум қилинди. Бу ҳақда БМТ Бош котибининг жинсий зўравонлик ва тўқнашувлар бўйича махсус вакили Зайнаб Бангура маълум қилди, деб хабар бермоқда Bloomberg агентлиги.

Бангура жорий йилнинг апрель ойида Ироқда бўлганда унинг қўлига асир болалар учун нархлар белгиланган “ИШИД”нинг брошюраси тушиб қолган. “Қизларни гўёки нефтни сотгандек сотишмоқда. Ҳар бир қизни 5-6 эркак сотиб олиши ёки сотиб юбориши мумкин. Баъзида жангарилар қизларни ўз оилаларига минглаб доллар эвазига қайтаришмоқда”, деб маълум қилди Бангура.

Бангуранинг айтишича, 1 ёшдан 9 ёшгача бўлган қизлар ва ўғил болалар 165 доллар, 11-16 ёшли ўсмирлар 124 доллардан сотилмоқда.

Дастлаб “ИШИД” етакчилари ўзларига ёққан асирларни танлаб олади, қолганлар эса сотувга қўйилади. Бу ерда улар минглаб долларга сотиб юборилишлари мумкин. Бу тариқа сотилмай қолган асирлар эса прайс-листдаги нархлар бўйича таклиф қилинади, дейди Бангура.

Бангуранинг айтишича, экстремистлар жинсий зўравонликдан ўзлари босиб олган ҳудудларда диний ва миллий камчиликларни қўрқитиш воситаси сифатида фойдаланади.

Top