18:39 / 05.08.2015
2828

Гумрида қотиллик қилган россиялик ҳарбийнинг ҳибс муддати узайтирилди

Суд Арманистоннинг Гумри шаҳрида битта оила вакилларини ўлдирган россиялик ҳарбий Валерий Пермяковнинг ҳибс муддатини узайтирди, деб хабар беради ТАСС.

Энди у 2016 йил 30 январига қадар ҳибсга тутиб турилади. Пермяков иши бўйича очиқ суд мажлиси 12 август куни бўлиб ўтади.
Пермяков арман оиласига 12 январь куни ҳужум қилган. У 6 кишини ўлдирган. Тирик қолган 6 ойлик бола бир неча кундан сўнг вафот этган эди.

Top