12:55 / 05.08.2015
9936

Нижний Новгородда ўзининг 6 фарзандини ўлдирган қотил қўлга олинди

Нижний Новгородда ўзининг 6 фарзанди, ҳомиладор аёли ва ўз онасини ўлдиришда гумон қилинаётган Олег Белов Россия Ички ишлар вазирлиги ходимлари томонидан ўтказилган махсус операция давомида Владимир вилоятининг Ковров шаҳрида қўлга олинди. Бу ҳақда вазирликнинг расмий вакили Елена Алексеева маълум қилди.

Қўлга олиш пайтида сектант-қотил полиция ходимларига қаршилик кўрсатди. Маълум қилинишича, Олег Белов ҳуқуқ-тартибот муассасалари ходимларига совуқ қурол билан ҳамла қилган. Полициячилар бунга жавобан хизмат қуролини ишлатишгани оқибатида қотил яраланди. Полициячилардан ҳеч ким жабрланмаган.

3 август куни Нижний Новгороддаги квартиралардан бирида полиция 6 ёшгача бўлган 6 нафар бола ва уларнинг онасининг чавоқлаб ташланган жасадларини аниқлашган. Кейинроқ 52 ёшли қотил Олег Белов онасининг Владимир вилояти Гороховец шаҳридаги уйида боши танасидан олинган онасининг жасади топилган.

Маълум бўлишича, қотил ва унинг рафиқаси “Еттинчи кун адвенистлари” сектаси азолари бўлишган. Қотил ўз она шаҳри – Владимир вилояти Гороховец шаҳрида черков ташкил қилган. Кейинчалик у аввалги рафиқасига ҳозирги рафиқаси билан хиёнат қилгани учун адвенистлар сектасидан чиқариб юборилган.

Top