20:01 / 05.08.2015
2692

Полиция Хабаровск яқинида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисасида 16 киши ҳалок бўлганини тасдиқлади

Хабаровск ўлкаси ички ишлар бошқармасида Хабаровск шаҳри яқинида икки автобус тўқнашиши оқибатида 16 киши ҳалок бўлгани тасдиқланди. Ҳалок бўлганлар орасида ҳайдовчилардан бири ва бир бола бор, деб хабар бермоқда РИА “Новости” ахборот агентлиги.

10 киши оғир, яна 44 киши ўрта ва енгил аҳволда шифохоналарга жўнатилган.

Аввалроқ тўқнашувдан кейин автобусларда 40 га яқин киши тўсиб қолингани маълум қилинганди.

Хабаровск ўлкаси губернатори автоҳалокат қурбонлари хотирасига мотам эълон қилди.

Маълумот учун, автоҳалокат маҳаллий вақт билан 15:00 да Нанай туманидаги Гасси кўли яқинида, Хабаровск-Комсомольск-Амур трассасида содир бўлди. Дастлабки маълумотларга кўра, Комсомольск-Амурдан келаётган автобус ҳайдовчиси йўлда таъмирлаш ишлари олиб бораётган қурилиш техникасини айланиб ўтмоқчи бўлганда бошқарувни қўлдан чиқарган. У қарама-қарши йўналишга чиқиб кетиб, бошқа автобус билан тўқнашиб кетган. Оқибатда автобус йўл четига ағдарилиб кетган.
Иккала автобусда 72 киши – 68 йўловчи ва 4 нафар ҳайдовчи кетаётган бўлган.

Top