18:40 / 06.08.2015
2820

BMW автоконцерни хўжайинларидан бири Йоханнa Квандт оламдан ўтди

BMW автоконцерни хўжайинларидан бири Йоханна Квандт 3 август куни Германияда 89 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Deutsche Welle нашри хабар тарқатди.

Германиялик тадбиркор-миллиардер Ҳерберт Квандтнинг беваси саналган BMW AG автоконцернининг 16,7 фоиз акцияси эгаси саналарди. Квандтлар оиласининг (иккита ўғли билан қўшиб ҳисоблаганда) концерндаги умумий улуши 47 фоизни ташкил қилган.

Қайд қилинишича, Квандт хонимнинг акциялар пакети унинг оиласига қолдирилган.

Квандтлар оиласи Германиянинг энг бой оилаларидан бири саналади. Уларнинг бойлиги тахминан 30 млрд евро атрофида баҳоланади. Оила шунингдек, Altana кимёвий корхонаси, SGL Carbon ва Nordex корхоналари акциядори ҳисобланади.

Top