18:42 / 06.08.2015
3175

Москва яқинидаги кимё заводида портлаш содир бўлиши натижасида 2 киши ҳалок бўлди

Москва яқинидаги Шелкове шаҳарчаси ҳудудидаги хусусий кимё корхонасида портлаш содир бўлди. Бу ҳақда ҳудуд полициясига асосланган ҳолда ТАСС нашри хабар берди.

"Портлаш кимёвий қадоқлаш хонасида рўй берган. Фалокат натижасида 2 киши ҳалок бўлиб, бири жароҳатланган", деб маълум қилди полиция вакили.

Айни вақтда жароҳатланган ишчи шифохонага етказилган ва унинг аҳволи барқарорлиги айтилган.
Айни вақтда ҳудудда қутқарув ва тергов гуруҳлари иш олиб боришмоқда.

Top