14:34 / 06.08.2015
2890

Ўзбек олимлари "Нейрохирургик ретрактор" қурилмасини яратишди

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Республика нейрохирургия илмий маркази олимлари "Нейрохирургик ретрактор" қурилмасини яратишди.

Ушбу модел тиббиёт, тиббий техника ва нейрохирургия соҳасида фойдаланиш учун мўлжалланган. Қурилманинг вазифаси нейрохирургик операцияни амалга оширишда қулайлик яратишдан иборат.

Муаллифлар - У.У.Алтибаев, У.М.Асадуллаев ва Г.М.Кариевга мазкур фойдали модел учун № ФАП 01009 рақамли патент берилди.

Top