18:42 / 07.08.2015
3664

2035 йилга бориб Термиздаги магистралларнинг умумий узунлиги икки баробарга кўпаяди

2035 йилга бориб Термиздаги магистралларнинг умумий узунлиги икки баробарга кўпаяди.

2015 йил 17 июлида Вазирлар Маҳкамасининг “Термиз шаҳрининг 2035 йилгача бўлган бош режасини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори қабул қилинганди.

У, бошқа кўплаб инфраструктуралар баробарида, янги йўл ва магистрал тармоқларини қуриш имконини беради.

Сурхондарё вилояти ҳокимияти, тегишли вазирлик, қўмита ва идоралар, шунингдек, “Ўзавтойўл” ДАК 2035 йилга қадар ушбу билан тасдиқланган бош режани сифатли ва ўз вақтида ижро этиши талаб қилинади.

“Ўзавтойўл” матбуот хизматининг хабар қилишича, кўрсатилган санага келиб шаҳар транспорти магистралларининг умумий узунлиги 143.9 км ни, шаҳар ҳудуди эса 3 644.81 га ни ташкил қилади. Айни пайтда бу кўрсаткичлар, мувофиқ равишда, 70.35 км ва 2 226.02 га га тенг.

Top