22:49 / 07.08.2015
3750

Берунийда ноқонуний жувоз эгалари фаолиятига чек қўйилди

Қорақалпоғистоннинг Беруний туманида фуқаролар Тўлқин Салимов ва Адилбек Янгибаевнинг қонунга хилоф фаолиятига чек қўйилди. Бу ҳақда “Ҳуқуқ” нашри ёзмоқда.
Айтилишича, улар ўз уйларида ёғ ишлаб чиқариб, ҳамқишлоқларига сотиб келган. Тадбир давомида улардан чигит, истеъмолга яроқсиз ёғ, кунжара ва жувоз ускунаси ашёвий далил сифатида олиб қўйилди.
Бундан ташқари, улар ноқонуний равишда газ ва электр тармоғидан фойдаланиб, тегишли корхоналарга 29.454 млн сўмлик зарар етказгани аниқланди.
Ҳолат юзасидан жиноий иш қўзғатилиб, суд томонидан тегишли жазолар белгиланди.

Top