00:15 / 07.08.2015
2519

iOS операцион тизимининг заиф томони хакерларга Skype, Twitter ва Facebook’даги шахсий маълумотларга кириш имконини беради

Хакерлар iOS операцион тизимининг жиддий заиф томонини аниқлашди. Бу камчилик смартфонларга уларнинг эгаларидан яширин тарзда зарарли дастурий таъминотни ўрнатиш имкониятини беради, деб ёзмоқда Business Insider нашри.

Зарарли дастурлар расмий дастурларнинг асл версиялари каби кўринишда бўлади, ёвуз ниятли кимсалар томонидан бошқарилади ва фойдаланувчиларнинг шахсий маълумотларига кириш имконини беради. Экспертларнинг қайд қилишларича, фойдаланувчилар Twitter, Facebook, WhatsApp ва Skype хизматларнинг зарарли “клон”-дастурларини кўпроқ кўчириб оладилар. Агар бу дастурлар iPhone’га ўрнатилган бўлса, улар хизмат каби кўринишга эга бўлган ва асл дастурнинг барча имкониятларини ўз ичига олувчи зарарли дастур билан алмаштирилади.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, агар Apple компанияси бу муаммони ҳал қилмаса, унда бу камчиликдан йирик жиноий гуруҳлар томонидан молиявий фойда олиш мақсадида ишлатилиши мумкин.

Top