16:37 / 07.08.2015
2294

Мали марказидаги меҳмонхонага номаълум шахслар ҳужум уюштирди

Мали марказидаги Мопти вилоятида жойлашган Севаре шаҳридаги меҳмонхонага номаълум шахслар ҳужум уюштириши оқибатида 1 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда малилик ҳарбийларга асосланган ҳолда Франс Пресс нашри хабар берган.

Агентлик хабарида айтилишича ҳужум ҳали бартараф этилмаган.

5 август куни Мали пойтахти Бамако шаҳридаги ҳам меҳмонхоналардан бирига қуролли ҳужум уюштирилганди.

Айни вақтда Малининг шимолий қисми айирмачилар томонидан эгаллаб олинган. Мали ҳудудида БМТнинг тинчликпарвар кучлари ҳам жойлаштирилган. Малида ташкилотнинг 11 минг нафар ҳарбийси хизмат қилмоқда. Бундан ташқари мамлакатда Франциянинг 4 минг нафар аскари ҳам жойлаштирилган.

Малида сиёсий инқироз 2011 йилда Ливияда Муаммар Каддафи тузуми ағдарилишидан кейин бошланганди. Ўшанда Ливия ҳудудидан Мали шимолига туареглар қабиласи кўчиб келиб, мамлакатнинг бир қисмини ўз назоратига олган ҳамда Азавад номли давлат тузганди. Кейинчалик бу ҳудудда террористик гуруҳлар ҳам пайдо бўлди.

Top