11:56 / 07.08.2015
18688

Ўзбекистонда ишламайдиган шахсларга пенсия ва нафақа тўлаш тартиби ўзгартирилди

Ўзбекистон Республикаси Молия вазири буйруғи билан мазкур вазирлик ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг “Пенсия, нафақа ва бошқа тўловларни тўлашни ташкил этиш тартиби тўғрисида”ги йўриқномасига ўзгартиришлар киритилди.

Унга кўра, ишламайдиган шахсларга пенсия ва нафақалар уларнинг доимий рўйхатдан ўтган жойи бўйича тўланади. Агарда шахс фақат вақтинча рўйхатдан ўтган бўлса, пенсия ва нафақа вақтинчалик рўйхатдан ўтишнинг амал қиладиган муддати мобайнида тўланади. Ўзбекистонда доимий яшайдиган чет эл фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахсга пенсия яшаш гувоҳномаси амал қиладиган муддат давомида тўланади.

Вақтинча рўйхатдан ўтишнинг ёки яшаш учун рухсатноманинг амал қилиш муддати тугаши билан унинг кейинги санаси ўртасида узилиш мавжуд бўлган тақдирда Пенсия жамғармаси бўлими томонидан пенсияни тўлаш вақтинчалик рўйхатдан ўтишнинг ёки яшаш учун рухсатноманинг янги санасидан бошлаб давом эттирилади. Бунда пенсияни тўлаш пенсия тўлаш тўхтатилган, бироқ ўн икки ойдан ортиқ бўлмаган муддаттдан бошлаб давом эттирилади.

Йўриқномада белгиланган тўловни «энг кам иш ҳақининг 18фоизи миқдорида олувчилар «энг кам иш ҳақининг 25фоизи миқдорида олувчилар» билан алмаштирилди.

Top