18:35 / 07.08.2015
3560

Слуцкий Россия терма жамоасидаги фаолияти учун ойлик маош олмайди

Россия терма жамоасининг янги бош мураббийи Леонид Слуцкий терма жамоадаги фаолияти учун ойлик маош олмайди. Бу ҳақда «Р-Спорт» нашри Россия спорт вазири Виталий Мутко берган маълумотга таяниб хабар тарқатди.

Вазирнинг сўзларига қараганда, мутахассис фақатгина Европа чемпионатининг финал босқичига чиққан тақдирдагина бонусларга ва мукофот пулларига эга бўлиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, 7 август жума куни РФИ Слуцкийни Россия терма жамоасининг янги бош мураббийи сифатида эълон қилганди. У мазкур лавозимдан ташқари ЦСКА бош мураббийлигиниям давом эттиради. Мутахассис билан шартнома Евро-2016 саралаш цикли тугашига қадар давом этади.

Top