17:58 / 08.08.2015
1571

“Олимпиакос” Камбьяссонинг трансферини эълон қилди

34 ёшли аргентиналик тажрибали ҳимоячи Эстебан Камбьяссо Грециянинг “Олимпиакос” клуби билан 1+1 схемасида шартнома имзолади.

Бироз олдинроқ, унга Англиянинг "Вест Хэм" жамоаси ва MLSнинг бир қатор жамоаларидан таклифлар мавжудлиги хабар қилинган эди.

Англиянинг "Лестер" жамоаси бир мавсум тўп сурган "Интер"нинг собиқ футболчиси ҳимоячи амплуасида ҳаракат қилиб 5та гол урди. У янги мавсум арафасида инглизлар билан келишувини узайтирмади ва "Олимпиакос" сафига келиб қўшилишга қарор қилди.

Top