22:15 / 08.08.2015
2960

Англиянинг Ланкашир графлигининг водопровод сувида хавфли инфекция топилди

Англиянинг Ланкашир графлиги водопровод сувида инсон ҳаёти учун хавфли микроорганизмлар – криптоспоридиялар аниқланди. Шу сабабли бу ҳудуддаги яшовчи 300 мингдан зиёдроқ аҳоли коммунал хизматлар кўрсатувчи United Utilities компаниясидан сувни қайнатиб ичиш ҳақида огоҳлантириш олди.

“Хавф кейинги ҳафтада ҳам сақланиб қолади, шунинг учун сувни қайнатиб ичишда давом этинг. Биз истеъмолчилар билан компенсация масаласида боғланамиз”, дейилмоқда хабарда.

Компания графлик аҳолисига сувни аввал қайнатиб, кейин уни ўз эҳтиёжларига, жумладан, ичиш, таом тайёрлаш ва тишни ювишда фойдаланишларини тавсия қилмоқда.

Криптоспоридиялар овқат ҳазм қилиш ва нафас олиш тизимига зиён етказувчи криптоспоридиоз касаллигини келтириб чиқарувчи микроорганизмлар ҳисобланади. Бу касаллик иммун танқислигидан азият чекувчиларга катта хавф солади.

Top