21:38 / 08.08.2015
1895

Франциянинг Кале шаҳрида муҳожирларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишга қаратилган намойиш бўлиб ўтди

Франциянинг Кале шаҳрида 8 августда муҳожирларга мурувватсиз муомала қилинаётганига қарши норозилик намойиши бўлиб ўтди. Айнан шу шаҳардан Ла-Манш остидаги туннелдан Буюк Британия ҳудудига учинчи давлатларнинг минглаб вакиллари ўтишга ҳаракат қилмоқдалар

Намойишда асосан турли ҳуқуқни ҳимоя қилиш ва инсонпарварлик ташкилотларининг фаолларидан иборат 200га яқин одам иштирок этди.

Намойишчилар Франция ва Буюк Британия ҳукуматидан сайёрамиз вакилларининг дунё бўйлаб эркин ҳаракатланиши ва турар жойини ўзгартириши имкониятини ҳимоя қилувчи Инсон ҳуқуқларининг умумий декларацияси қоидаларига амал қилишларини талаб қилмоқдалар. Намойиш авваламбор жорий йилнинг бошидан бери туннел орқали Буюк Британияга ўтмоқчи бўлиб, вафот этган 12 нафар ноқонуний муҳожирнинг хотирасига бағишланди. Бу одамлар поездлар локомотивлари, юк поездлари ва юк машиналарига чиқишга уринишда, баъзилари туннелга кираверишдаги терминалларга олиб борувчи йўлларда ҳалок бўлган.

Top