18:20 / 08.08.2015
17570

Жиноят кодексига янги жазо тури киритилмоқда

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзолари томонидан Жиноят кодексига озодликни чеклаш бўйича янги жазо чораси киритилмоқда.

Янги ўзгаришга кўра, жиноят содир этган шахс озодликдан маҳрум этилмайди, балки оиласи ҳамда яқинлари ёнида жазо чорасини ўтайди. Озодликни чеклаш 6 ойдан 5 йилгача, вояга етмаганлар учун 6 ойдан 2 йилгача суд томонидан белгиланади. Бунда у ишга, ўқишга бориши мумкин. Бироқ, оммавий тадбирларда иштирок эта олмайди, таъқиқланган жойларга бормайди, транспорт воситасини бошқармайди, иш ва ўқиш жойини ўзгартирмайди, алкогол ичимликлар истеъмол қилмайди. Шунингдек, интернет, мобил телефондан фойдаланмайди. Агарда ушбу тақиқларга риоя этмаса, озодликдан чеклаш бошқа жазо билан алмаштирилади.

Қайд этилишича, озодликни чеклаш чораси харбий хизматчилар ва чет эл фуқароларига қўлланилмайди.

Ушбу қонун бўйича сўзга чиққанлар қўл ҳаракати соҳасидаги ҳуқуқбузарликларни назорат қилиш ва қайд этишнинг автоматлаштирилган тизимини такомиллаштириш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодексга киритилаётган янги нормаларни ҳам атрофлича муҳокама қилишгандан сўнг, мазкур қонунни маъқуллаб овоз беришди.

Top