06:53 / 08.08.2015
1632

Кувайтда Халқаро кураш уюшмаси ижроия қўмитаси йиғилиши бўлиб ўтди

2015 йилнинг 4 августида Кувайтда Осиё Олимпия кенгаши қароргоҳида Халқаро кураш уюшмаси (IKA) ижроия қўмитаси йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда IKA ижроия қўмитасининг Осиё, Африка, Европа ва Пан Америка қитъаларидан иштирок этувчи Доминика республикаси, Қувайт, ЖАР, Ўзбекистон, Мозамбик, Польша, Греция, Украина, Туркия, Ливан ва шу каби 15 дан кўпроқ аъзоси иштирок этди.  

Учрашувда курашнинг жаҳондаги ривожланиши ва кураш бўйича қитъа федерациялари фаолияти муҳокама қилинди.

Йиғилиш кун тартибига кураш бўйича қитъа федерациялари президентларининг ҳисоботлари, курашнинг ҳар йили ўтказиладиган ва Ҳиндистоннинг миллионга яқин мактаб ва коллежини қамраб олувчи Бутунҳиндистон мактаб ўйинлари расмий дастурига киритилиши ҳақидаги ҳисобот, жорий йилнинг ноябрида Эронда катталар ўртасида ўтказиладиган жаҳон чемпионати бўйича ҳисобот, 2016-2018 йиллар учун халқаро мусобақалар ва анжуманлар тақвими ва IKA низомига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича таклифлар кўриб чиқиш масалалари киритилди. Шунингдек, ижроия қўмитаси эътиборига яқинда тайинланган, IKA’нинг умумий масалалар бўйича вице-президент вазифасини бажарувчи Ўзбекистон вакили Р.Пўлатов таништирилди. 

Top