06:23 / 08.08.2015
6726

Россияга енгил автомобиллар импорти йилнинг биринчи ярмида икки баробарга камайиб кетди

Россияга енгил автомобиллар импорти йилнинг биринчи ярмида икки баробарга камайиб кетди

2015 йилнинг биринчи ярмида Россияга енгил автомобиллар импорти 2014 йилнинг шу даврига нисбатан 52,5 фоизга, яъни 179,6 минг донагача тушиб кетди. Импорт пул кўринишида 3,378 млрд долларни, 2014 йилнинг январь-июнь ойларига нисбатан 2,1 марта камроқни ташкил қилди. Бу ҳақда Россия Федерал божхона хизматига иқтибос келтирган ҳолда ТАСС ахборот агентлиги хабар бермоқда.   

Кўрилаётган ҳисобот даврида Россияга узоқ хорижий давлатлардан 3,306 млрд долларлик 172 минг дона (-52 фоиз) автомобиль, МДҲ давлатларидан эса 72,7 млн долларлик 7,6 минг дона (2,7 марта камроқ) автомобиль келтирилди.  

Россияга биринчи ярим йилликда юк машиналари импорти 4 баробарга камайиб кетди ва 9,6 минг донани ташкил қилди. Пул кўринишида юк машиналари импорти 362,9 млн долларни (3,2 марта камроқ) ташкил қилди.

Россиядан енгил автомобиллар экспорти январь-июнь ойида 48,9 минг донани (-27 фоиз), юк машиналари эса 8,4 минг донани (-2,3 фоиз) ташкил қилди.

Top