08:26 / 08.08.2015
3419

Саакашвили Голливудда суратга олинган фильмда унинг ролини Энди Гарсиа ижро этганини маълум қилди

Грузиянинг собиқ президенти, ҳозирда Украинанинг Одесса вилояти губернатори Голливудда суратга олинган, 2008 йилдаги Россия-Грузия муносабатлари ҳақидаги фильмда унинг ролини Голливуднинг таниқли актёри Энди Гарсиа ижро этганини айтди.

“Голливуд 2008 йилдаги Россия билан Грузия ўртасидаги мураккаб муносабатлар ҳақида фильм суратга олди. Фильмда менинг ролимни Энди Гарсиа ижро этди. Актёр менинг хатти-ҳаракатларимни ва акцентимни ўрганиш мақсадида мен билан бир кун бирга бўлди, менинг учрашувларимда иштирок этди. У мени қанчалик ишончли ўйнай олганини билмайману, бироқ фильм кўпгина қитъаларга бор ҳақиқатни телерепортажлардан кўра самаралироқ етказди”, деб ёзди ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида Саакашвили.

Top