14:01 / 08.08.2015
28634

Суд Раҳматилла Мирзаевнинг қотилларига жазо ҳукмини чиқарди

7 август куни Ўзбекистон Миллий Телерадиокомпанияси диктори Раҳматила Мирзаевнинг қотиллари 21 ёшли Қудрат Шоазизов ва Умид Мирзаевга нисбатан суд ҳукми эълон қилинди.

Раҳматилла Мирзаев 2015 йилнинг 2 март кунида ўз уйида ўлдириб кетилган эди.

Тошкент шаҳар суди ушбу жиноят иши бўйича Қудрат Шоазизов ва Умид Мирзаевни айбдор деб топди ва уларга нисбатан озодликдан маҳрум этиш жазосини тайинлади. Суд ҳукмига кўра, Қудрат Шоазизовга 14, дикторнинг ўғли Умид Мирзаевга 18 йиллик қамоқ жазоси тайинланди.

Top